Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар Яккасарой туманида тезкор тадбир ўтказди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир давомида фуқаро Д.У. тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганда унинг ёнидан иккита конвалютада жами 20 дона «Трамадол 50 мг. Ланнахер» номли таблетка кўринишидаги гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.