Вазирлар Маҳкамасининг Судьяларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қарор билан, судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларга автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун қуйидаги шартларда имтиёзли кредитлар берилади:

кредит муддати — уч ойлик имтиёзли давр билан 5 йил;

дастлабки бадал — сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг 25 фоизи;

кредит бўйича фоиз ставкаси — Марказий банкнинг кредит бериш санасидаги қайта молиялаш ставкасидан ошмаган миқдорда.