Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг собиқ раиси Муиджон Тоҳирий ҳибсга олинди, дея хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz"га. Унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Генерал-майор Муиджон Тоҳирий 2016 йил декабридан 2018 йил февралига қадар ДБҚ раҳбари сифатида фаолият кўрсатган. 2006−2008 ва 2011−2016 йилларда Миллий хавфсизлик хизмати (ҳозирги ДХХ), раиси ўринбосари, 2013 йилдан Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган.