ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра Бельгия термаси ҳамон 1-ўринни эгаллаб турибди. Амалдаги жаҳон чемпиони Франция эса 2-ўринни банд этган.

Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси мазкур рейтингни 96-қаторидан жой олди. Осиё қитъасидаги жамоалар орасида эса 14-ўринни банд этди.