Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев 2019 йилнинг 23 февралида Нью-Йорк шаҳрида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Ушбу баҳсда унга америкалик енгилмас боксчи Майкл Фокс рақиблик қилади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Шоҳжаҳон шу кунгача профессионал боксда 16 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган (15 таси нокаут билан).

Фокс эса проф рингда 19 маротаба жанг қилиб, уларнинг барчасида рақибларини таслим этган. Жангларининг 5 тасида у муддатидан олдин ғалаба қозонган.