20 декабрь куни Ўзбекистон дзюдо федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибидан ўрин олган асосий масалалар ташкилотга янги раис сайлаб олишдан иборат эди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Шуни инобатга олган ҳолда федерация раҳбарлигига Азиз Комилов номзоди илгари сурилди. Конференция иштирокчилари тақдим этилган номзодни қўллаб-қувватлашди ва шу тариқа Азиз Комилов Ўзбекистон дзюдо федерациясининг янги раиси лавозимига сайланди. Жамшид Насриддинов эса федерация бош котиби лавозимида фаолият олиб борадиган бўлди.

Конференция давомида сўзга чиққан Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов янги раҳбарият олдига Ўзбекистонда дзюдо оммавийлигини ошириш, Токио олимпиадасида олтин медални тақдим этиш вазифасини қўйди. Ўз навбатида бунинг учун Миллий олимпия қўмитаси томонидан етарли шарт-шароитлар яратиб берилишини маълум қилди.

Дзюдо федерациясининг янги раиси режалари билан таништириб ўтди.