Тошкентдаги ресторанлар, кафе ва ишлаб чиқариш корхоналарини бошқарувчи ABNMB компаниялар гуруҳи Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан бизнесни кенгайтириш учун 2 млн доллар миқдорида кредит олади, дея хабар қилди банк ваколатхонаси «Газета.uz"га.

Кредит ичимликлар, нон ва қандолат маҳсулотлари ҳамда музқаймоқ ишлаб чиқаришга киритилувчи инвестицияларни молиялаштиришга имкон беради.

ABNMB пойтахтдаги Bon! Қаҳвахоналари тармоғини кенгайтиришни ҳам режалаштирмоқда, дейилади банк хабарида.

ЕТТБ лойиҳаси доирасида ABNMB компаниялари гуруҳи нон ва қандолатчилик корхоналари учун ISO 22000 стандартлари жорий этилади.

Банк энг аввало Ўзбекистон ЯИМнинг қарийб 50 фоизини ташкил этувчи ва мамлакатдаги ишчи кучларининг қарийб 80 фоизи банд бўлган агробизнес секторидаги кичик ва ўрта компанияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди, дейилади пресс-релизда. Бугунги кунда ЕТТБ 69 та лойиҳа орқали мамлакат иқтисодиётига 1,3 млрд доллар инвестиция киритди.