Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Юлдашев чоршанба куни ўтказилган Халқаро пресс-клуб мажлисида Рашитжон Қодиров, Гулнора Каримова ва Абдусалом Юлдашев билан боғлиқ жиноий ишлар бўйича изоҳ берди.

«Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори Рашитжон Қодировнинг жиноят ишининг тергов жараёни якунланиши арафасида. Ушбу иш бўйича батафсил маълумот кенг оммага етказилиши бўйича давлат раҳбари ҳам бир неча бор гапириб ўтди. Биз суд санаси ва ўтказилиш жойи ҳақида маълумот берамиз», — деди у. Сал олдин биз бу иш бўйича 24 киши айбланаётганини ёзгандик.

Бош прокурор ўринбосари Давлат солиқ қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Абдусалом Юлдашевнинг жиноий иши билан боғлиқ тергов жараёни давом этмоқда. Май ойининг охирида у Фарғонада қўлга олиниб, Тошкентга келтирилган эди.

Эркин Юлдашев шунингдек биринчи президентнинг қизи Гулнора Каримова айни пайтда Ўзбекистонда жазони ўтаётганини билдирди. «Гулнора Каримова Ўзбекистон ҳудудида суд томонидан белгиланган жазони ўтамоқда», — деди у.