Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 15 декабрь куни ички ишлар органлари ходимлари томонидан «Тошкент-Жанубий» вокзалида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Сурхондарё вилоятидан Тошкент шаҳрига «Термиз-Тошкент» йўловчи поездида кириб келган фуқаро Ш. Ш.нинг ёнидан 8 дона полиэтилен пакетга қадоқланган ҳолда 117.87 гр. «опий» ва 33.81 гр. «гашиш» гиёҳвандлик воситалари топилиб, далилий ашё сифатида олинди.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.