Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар давлати амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни Мустақиллик куни билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Википедия маълумотларига кўра, 1878 йилнинг 18 декабрь санасида Қатар давлати ташкил этилган. Мазкур байрамга 2007 йилда асос солинган.