Навоий шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудудида Ўзбекистон давлат байроғи улкан кўринишда қад ростлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Байроқнинг баландлиги тутқичи ва устуни билан биргаликда қўшиб ҳисоблаганда 62,5 метр, оғирлиги эса20 тонна. Ўрнатиш ишларига жами 1,5 миллиард сўм маблағ ажратилди.