«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти қониқарсиз натижалар сабабли клуб бош мураббийи Жозе Моуриньони истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб расмий сайти орқали хабар берилди.

Клуб «Манчестер Юнайтед"да амалга оширган ишлари учун Жозе Моуриньога миннатдорлик билдирди ва унинг келгуси ишларига омад тилади.

Янги мураббий мавсум охирига қадар бўлган муддатга тайинланади. Бу вақт давомида клуб тўлақонли бош мураббийни танлаш ишларини амалга оширади.