Йил бошидан буён дунёда касбий фаолияти сабабли 80 журналист ҳаётдан кўз юмди. Уларнинг 63 нафари — профессионал журналистлар, 13 нафари — фуқаролик журналистлари ва 4 нафари — таҳририятлар ходимларидир, дейилади «Чегарасиз репортёрлар» халқаро ташкилоти ҳисоботида.

Энг кўп Афғонистонда — 15, Сурияда — 11, Мексикада — 9, Яманда — 8, АҚШ ва Ҳиндистонда 6 нафардан журналист ҳаётдан кўз юмган.

Ҳисоботда таҳлилчи Жамол Қошиқчи, словакиялик репортёр Ян Куцяк ҳамда МАРда ҳалок бўлган уч россиялик журналист — Кирилл Радченко, Орхан Жемал ва Александр Расторгуев эсга олиб ўтилган.

Бундан ташқари, 348 нафар ОАВ вакили касбий фаолият муносабати билан ҳибсга олинган. Журналистлар энг кўп қамалган давлатлар орасида Хитой — 60 киши, Миср — 38 киши, Туркия — 33 киши, Эрон — 28 киши ва Саудия Арабистони — 28 киши санаб ўтилади.

Яна 60 нафар ОАВ вакили касбий фаолият сабабли асирда сақлаётган бўлса, уч нафари бедарак йўқолган.