Янги йил байрами муносабати билан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти жорий йилнинг 30 декабридан 2019 йилнинг 3 январига қадар барча ички рейсларга ҳамда «Афросиёб» поездлари чипталарига чегирмалар эълон қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Белгиланган дам олиш кунларида Ўзбекистондаги 123 та меҳмонхона, 54 та транспорт ташкилоти, 90 та умумий овқатланиш жойлари ва ресторанларда ҳам чегирмалар жорий этилди.