Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси «Фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари: таҳлиллар, имкониятлар ва истиқболлар» мавзусида форум ташкил этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўтказилган хатлов натижасида республика бўйича 48 минг 150 бўш турган ва фойдаланилмаётган объектлар мавжудлиги аниқланди. Идоралараро комиссиялар томонидан ҳар бир объектга индивидуал ёндашув асосида мулкдорлар билан музокаралар ўтказилмоқда.

Мулкдорлар олдида турган муаммоли ҳолатларни бартараф этиш ҳисобига айни вақтгача 15 минг 205 инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилди. Уларни тўлиқ амалга ошириш орқали ҳудудларга 11 триллион сўмдан ортиқ хусусий инвестициялар жалб қилиниши, 40 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида 4 минг 254 лойиҳа амалга оширилди, натижада 15 минг иш ўрни яратилди.

2017 йилда 1 минг 137 бўш турган корхоналар фаолияти тикланган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида бу кўрсаткич 5 мингга яқинлашди. Бунинг натижасида 15 мингга яқин иш ўрни яратилди.