«Ўзавтосаноат» ва Франциянинг PSA Groupe компаниялари Жиззах вилоятида қўшма автомобиль заводини қуриш лойиҳаси концепциясини қайта кўриб чиқиб, иқтисодий мезонларни такомиллаштиради, дея хабар қилди «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати.

«Бошланғич маълумотлардаги баъзи кўзда тутилмаган ўзгаришлар муносабати билан, шериклар лойиҳа концепциясини ўзгартириш ва иқтисодий параметрларни оптималлаштириш устида ҳамкорликда ишламоқдалар», — дейилади хабарда.

Айни вақтда объектда қурилиш-монтаж ишлари якунига етмоқда. Технологик ва муҳандислик жиҳозлари етказиб берилиши бўйича тегишли контрактлар тузилган, дея қайд эди «Ўзавтосаноат».

Uzbekistan Peugeot Citroёn Automotive (UzPCA) қўшма корхонаси ишлаб чиқариш мажмуаси пойдеворига капсула қўйиш маросими 2017 йил июлида «Жиззах» эркин иқтисодий зонасида бўлиб ўтган эди.

ҚК устав капитали 30 млн еврони ташкил этиб, тенг улушда тақдим этилган. Лойиҳа бўйича умумий инвестиция миқдори 130 млн долларга яқинроқни ташкил этади. Мажмуанинг ишлаб чиқариш қуввати 13 минг дона Peugeot Expert ва 3000 Peugeot Boxer моделидан иборат.

Даставвал заводнинг 2019 йил биринчи чорагида фойдаланишга топширилиши белгиланган эди. Бироқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифи вақтида объект 2018 йил 10 декабрида ишга тушиши кераклигини маълум қилди.