Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосини фош этишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Термиз шаҳрида бўлиб ўтган тезкор тадбир давомида фуқаро Ж.С. салкам 7 миллион сўмлик, жами 33 173 дона пиротехника воситаларини пуллаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.