Шайхонтоҳур туманида диний экстремистик оқимига алоқадор бўлиб, махсус рўйхатга олинган, узоқ муддатга хорижга чиқиб кетган шахслар ва уларнинг оила аъзолари билан суҳбат ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат давомида турли махсус рўйхатларга олинган 648 нафар шахс рўйхатдан чиқарилди.

Президентнинг афви туфайли жазо муддатини ўтаётган 59 нафар, қидирувда ва хорижга чиқиб кетган 2 нафар шахс ўз оиласи бағрига қайтди. Ҳокимлик, маҳалла фаоллари ва мутасадди идоралар ҳамкорлигида уларнинг ишга жойлаштириш, саломатлигини тиклаш, ёш бўйича пенсия белгилаш, уй-жой билан боғлиқ масалаларини ҳал этишда кўмак бермоқда.