16 декабрь куни Москва вилояти Домодедова шаҳрида содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳаётдан кўз юмди, дея хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлимига таяниб.

Шестово қишлоғида қурилаётган меҳмонхона биносида бир нечта чет эл фуқаролари ис газидан заҳарланган. Улар орасида икки нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор: Қаюмов Ирисбек Оловердиевич (1990 йил Андижон вилоятида туғилган) ва Жабборов Шерзод Неъматжонович (1975 йилда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган).

Ҳозирда Ўзбекистон элчихонаси Россиянинг тегишли ҳокимият идоралари билан амалий алоқаларни ушлаб турибди, дейилади хабарда.