Жиззах вилояти Фориш тумани электр тармоқлари корхонаси ходими Х.Т., Халқ банки туман филиали ходими Ш. Х. ҳамда «Ипотекабанк» Жиззах филиали ходими Р.Р. ўзаро тил бириктириб амалга оширган қинғир иш фош этилди, дея хабар қилди ЎзА.

Мазкур иш Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси Фориш тумани бўлими томонидан аниқланди.

Ўзаро келишган электр тармоқлари корхонаси ва банк ходимлари фуқаролардан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловларни нақд пул шаклда қабул қилиб, абонент рақамларига ўтказмасдан электрон касса хотирасига сохта рақамлар киритишган. Терговгача суриштирув давомида улар шу йўл билан 2016−2018 йиллар давомида жами 143 миллион 567 минг 800 сўм миқдоридаги нақд пулларини ўз эҳтиёжлари учун ўзлаштиргани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан уч ташкилотнинг учала масъул ходимларига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.