«Ўзбекистон GTL» лойиҳа компанияси ва «Ўзбекнефтгаз» шанба куни Тошкентда Uzbekistan GTL лойиҳасини амалга ошириш учун 2,3 долларлик молиявий ҳужжатларни имзолади.Тадбирда Хитой давлат ривожланиш банки, Корея Экспорт-импорт банки (KEXIM), Корея савдо суғурта корпорацияси K-SURE, «Газпромбанк», Россия экспорт кредитлари ва инвестициялар суғуртаси бўйича агентлиги (ЭКСАР), Credit Suisse банки, Япониянинг MUFG, SMBC ва Mizuho банклари вакиллари, шунингдек, халқаро консультантлар, Хитой, Россия, Жанубий Корея элчихоналари вакиллари, «Ўзбекнефтгаз», вазирлик ва маҳкамалар, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси раҳбарияти, бош пудратчи вакиллари ва бошқалар иштирок этди.

Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда 11 хорижлик кредитор.

«Газета.uz"га маълум бўлишича, 1 млрд доллардан зиёдроқ маблағни Хитой, 600 млн доллардан ортиқроғини — Жанубий Корея ва 700 млн долларга яқинини қолган кредиторлар ажратмоқда.

«GTL лойиҳаси ўз миқёси бўйича нафақат Ўзбекистон, балки минтақадаги энг йирик инвестицион лойиҳалардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон президентининг қурилиш майдончасига иккинчи марта ташриф буюриб, унинг амалга оширилиши жараёни билан шахсан танишгани ҳам лойиҳанинг стратегик аҳамияти тўғрисида гувоҳлик беради», — деди «Ўзбекнефтгаз» раҳбари Баҳром Ашрафхонов.

Hyundai Engineering маълумотларига кўра, завод қурилиши қарийб 23 фоизга битган.

«Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раисининг маълум қилишича, EPC-шартномасининг умумий процесси 65 фоизгачани ташкил этади. Бош пудратчи — Hyundai Engineering (Корея Республикаси), Hyundai Engineering and Construction ва Enter Engineering (Сингапур).

Қашқадарё вилоятидаги завод қурилиш майдонида қурилиш ишлари давом этмоқда, бу ерда 500 нафардан зиёд ишчилар ва мутахассислар, жумладан хорижликлар фаолият олиб бормоқда. 500 га яқин техника жалб қилинган.

Корейс бош пудратчиси ўз мажбуриятини 84,5 фоизга бажарганини маълум қилди.

GTL (gas to liquids ёки газдан суюқлик олиш) технологиясига асосланган бу каби юқори технологияли ишлаб чиқариш дунёда кам сонли, деди «Ўзбекнефтгаз» раиси. Завод маҳсулотлари Ўзбекистонга хориждан нефть харид қилиш учун сарфланаётган 1 млрд доллардан зиёд маблағни тежаш имконини бериши кутилмоқда.

Лойиҳа қиймати 3,6 млрд долларни ташкил этади. Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги завод 2020 йилда ишга туширилганидан сўнг 3,6 млрд куб метр газ қайта ишланиб, 1,5 млн тонна «Евро-5» стандартидаги синтетик суюқ ёқилғи, жумладан 311 минг тонна авиакеросин, 742 минг тонна дизель ёқилғиси, 431 минг тонна нафть ва 53 минг тонна суюлтирилган газ олиш йўлга қўйилади.