«Ўзбекистон йили"нинг ёпилиш маросимини ўтказиш учун Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон маданияти ва санъатининг 70 нафар вакилларидан иборат делегация Қозоғистонга ташриф буюрди. Қозоғистонда «Ўзбекистон йили"нинг тантанали ёпилиш маросими 12 декабрь куни «Қозоғистон» марказий концерт залида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унда Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллев ҳамда Қозоғистон Маданият вазири Аристанбек Муҳамедиули сўзга чиқиб, жорий йилда амалга оширилган маданий ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар, уларнинг натижаси ва келгусида ҳамкорликлар хусусида тўхталишди.

Шунингдек, концерт зали фойесида амалий санъат кўргазмаси ташкил этилди. Концерт дастурида Ўзбекистондан борган бир қатор санъаткорлар чиқиш қилди.