Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи Обид Асомов 56 ёшда вафот этди. Бу ҳақда «Газета.uz"га Соғлиқни сақлаш ва Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Сешанба куни Обид Асомов 1-клиник шифохонага «Юракда ишемик оғриқ, ўткир хуруж, аритмик шок» ташхиси билан ётқизилган эди. Тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай, актёр жума куни соат 17:30 да вафот этди.

Обид Аъзамович Асомов 1963 йилда Тошкентда туғилган. Бекньков номидаги рассомчилик техникумини тамомлади. Келаси йил Тошкент театр институтининг рассомчилик бўлимига ўқишга қабул қилинган. Бироқ таҳсилни якунига етказмаган.

2000-йилларнинг охирида «Кривое зеркало» телешоусида чиқишлар қилган.

2018 йилнинг 24 май санасида «Ўзбекфильм» қошидаги «Мультипликацион фильмлар студияси"га директор этиб тайинланганди.

У «Шерали ва Ойбарчин» (1989), «Темир одам» (1991), «Жунгли қонунлари бўйича» (1991), «Дев билан пакана» (2003), «Mahallada duv-duv gap 2» (2006) ва бошқа фильмларда суратга тушган.