Профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев бугун Россиянинг Краснодар шаҳридаги «Олимп» спорт саройида фаолиятидаги навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур баҳсда Шоҳжаҳон аргентиналик Назарено Гастон Руиз рақиблик қилади. Бунгача Эргашев угандалик Бадру Лусамбия билан жанг ўтказиши белгиланганди. Аммо, бир неча кун олдин Шоҳжаҳоннинг рақиби ўзгарди.

Маълумот учун, Шоҳжаҳон шу кунгача профессионал рингда 15 маротаба жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Баҳсларнинг 14 тасида у рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган. Руиз эса бунгача 49 маротаба рингга кўтарилган ва уларнинг 32 тасига ғалаба қозонган (11 та нокаут). 17 маротаба имкониятни бой берган (2 та нокаут). Шоҳжаҳон ҳозирда ўз вазн тоифасида WBA International чемпионлик камари соҳиби бўлиб турибди.