Навоий халқаро аэропортига учиб келган фуқаро А.Р. божхона назоратининг «яшил» йўлагидан ҳаракатланиб келаётганда божхона ходими томонидан унга тегишли бўлган қўл юки ва багажлари холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Натижада А.Р. томонидан божхона органининг оғзаки сўрови вақтида маълум қилинмаган ва олиб киришнинг белгиланган меъёрларидан ортиқча бўлган қиймати 40 миллион сўмдан ортиқ 119 турдаги сифати кафолатланмаган дори воситалари Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.