Аввал хабар берганимиздек, Халқ таълими вазирлиги томонидан уюштирилган матбуот анжуманида қилинган ишлар ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди.

Анжуманда таъкидланганидек, Халқ таълими вазирлиги соҳа фаолияти шаффофлигини ошириш, аниқ маълумотларни тўплаш, аҳоли билан мулоқот қилиш ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш учун ахборот технологияларини фаоли жорий этмоқда. Жумладан, вазирлик ustozovozi.uzedu.uz, stat.uzedu.uz, eduportal.uz каби ресурсларни ишга туширди. Халқ таълими тизимига ҳомийлик маблағларини жалб этиш мақсадида МFond жамғармаси очилди. Халқ таълими соҳасидаги маълумотлар очиқ-ошкора, шаффоф тарзда қўйиб бориш учун ижтимоий тармоқлари каналларида «Ustoz ovozi» канали ишга туширилди.

Халқ таълими вазирлиги тизимида ўқувчилар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини тарғиб қилиш учун kitob.uz сайти яратилган. Сайтга жами 803 номдаги, шундан, 655 номада ўзбек ва 148 номда жаҳон болалар адабиёти намоёндалари асарларининг электрон варианти жойлаштирилган. www.kitob.uz сайтига бадиий адабиётларнинг МРЗ шаклидаги аудио ресурслари жойлаштирилмоқда. Сайтга ўқувчилар мутолааси учун тавсия қилинган 125 номдаги адабиётлар рўйхати жойлаштирилган.

Вазирлик марказий аппарати таркибида ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоялаш, улар ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўймаслик, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг таълим муассасалари фаолиятига асоссиз аралашувига йўл қўймаслик мақсадида Назорат-ҳуқуқий хизмати ташкил этилди.

Республика мақсадли китоб жамғармаси Молия вазирлигидан Халқ таълими вазирлигига ўтказилди. Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини назорат қилиш инжиниринг компанияси ташкил этилди.

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди, шу билан бирга 2019 йил 1 январдан халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.

2018 йил давомида Халқ таълим вазирлиги илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш учун ривожланган мамлакатлар ҳамда уларнинг давлат ва хусусий ташкилотлари билан учрашувлар ва музокаралар ўтказилди. Улар орасида Финляндия, Хитой, Буюк Британия, Германия, АҚШ каби мамлакатлари вакиллари бор. Вазирлик вакиллари Жанубий Корея ва АҚШ ташриф буюрдилар ва маҳаллий ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатдилар.

2018 йил давомида халқ таълим соҳасида катта кўламдаги ишлар амалга оширилган бўлса ҳам, соҳада амалга оширилиши лозим ишлар кўп. Ҳозирда ишлар асосан муаммоларни аниқлаш ва уларга ечим топиш устида иш олиб борилган бўлма, кейинги бир неча йил таълим сифатини, ўқув дастурларини ва дарсликларни такомиллаштиришга йўналтиради.

2019 йилдаги устувор вазифалар:

1. Умумий ўрта таълимнинг ўқувчиларни мустақил фикрлашга ундайдиган Давлат таълим стандартлари ўқув дастурлари ва ўқув режалари қайтадан кўриб чиқилиб, такомиллаштирилади.

2. Ҳар бир ҳудудда (биринчиси 2019 йилда Қорақалпоғистонда) иқтидорли ўқувчилар учун «Президент мактаблари» ташкил этилади.

3. 2019 йилдан бошлаб, барча шароитларга эга бўлган «Замонавий мактаб"барпо этилади.

4. Жамиятда ўқитувчиларнинг нуфузини янада ошириш мақсадида «Ўқитувчи мақоми тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни ишлаб чиқилади.

5. Таълим сифати юқори бўлган намунали мактаблар тармоғи («сетевая школа») кенгайтирилади.

6. Давлат хусусий шерикчилик асосида нодавлат таълим муассасалари 2 бараварга ортади.