Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси Баҳром Газиев Қатар замонавий бешкураш федерацияси бош котиби Бадр Дарвеш билан учрашди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиш, тажриба алмашиш ва бошқа муҳим масалаларни муҳокама қилишди. Шунингдек, тажрибали мутахассисларни машғулотларга жалб қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси ўз олдига Токио-2020 олимпиадасига лицензия қўлга киритиш вазифасини қўйган.