Халқ таълими вазирлиги томонидан уюштирилган матбуот анжуманида қилинган ишлар ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди.

Анжуманда таъкидланганидек, таълим муассасаларининг қурилиш таъмирлаш ишларининг очиқлиги вашаффофлигини таъминлаш ҳамда жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида вазирлик сайтида онлайн мониторинг тизими (stat.uzedu.uz) ишга туширилди. Натижада мактаблар ҳар йилгидан вақтлироқ ва сифатлироқ мактаблар фойдаланишга топширилди.

Умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари 2017−2018 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич амалиётга:

1-босқич: 2017−2018 ўқув йилидан 1, 4, 6, 7, 10-синфларда;

2-босқич: 2018−2019 ўқув йилидан 2, 3, 8, 9, 11-синфларда;

3-босқич: 2019−2020 ўқув йилидан 5-синфларда жорий этиш бошланди.

2021 йилда ўқувчилар билимини халқаро стандартлар асосида баҳолаш PISA тизимига ўтишга тайёргарлик кўрилмоқда.

11 йиллик мажбурий таълим тизимига ўтилиши муносабати билан халқаро тажрибани ўрганган ҳолда 2017 йили 10−11-синфлари учун янги ўқув режаси ишлаб чиқилди ва унда ўқув фанлари 23 тадан 12 тага оптималлаштирилди.

2017 йилда 10-синфлар учун 140 номдаги жами 9,0 млн. нусхада, 2018 йилда 11-синфлар учун 137 номдаги жами 9,7 млн. нусхада дарсликлар чоп этилди.

2017−2018 ўқув йилидан бошлаб 11 йиллик мажбурий умумий ўрта таълим тизимига ўтилди. Ҳозирда умумтаълим мактабларида 736 185 нафар ўқувчилар 10−11-синфларда таълим олмоқда.

Шунингдек, 11 йиллик мажбурий таълим тизимига ўтилиши муносабати билан ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш тизимининг янгича механизми жорий этилиб, 2018/2019 ўқув йилида 10−11-синф ўқувчилари касб-ҳунар коллежлари базасида 1 748 та ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида 737 642 нафар (улардан 1457 нафари нодавлат таълим муассасалари ўқувчилари) ўқувчига51 та касблар ўрганилмоқда

(2017 йили 279 124 нафар ўқувчига 1488 та мажмуада 40 та касб). Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида янги касблар, яъни АКТ соҳасида дастурловчи, компьютер дизайнери, комьютерларни созлаш техниги каби меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлиши кутилаётган ҳамда кўп ҳақ тўланадиган касблар ҳисобига кенгайтириш чоралари кўрилмоқда.

Мажмуаларда жами 10 833 нафар ўқитувчилар касб-ҳунар сирларини ўргатмоқда. Шундан, 8570 нафари олий маълумотли ўқитувчилар, 2263 нафари ўрта-махсус маълумотли ишлаб-чиқариш таълими усталаридир.

Ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида таълим жараёнини ташкил этиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий база яратилди. Жумладан, касблар бўйича малака талаблари белгиланди, ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқилиб, тасдиқланди, ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ўқувчиларни баҳолаш мезонлари ва якуний аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди.

2018 йилда 333 та таълим муассасаларини касблар бўйича 489 та синфлар тўплами билан жиҳозлаш чоралари кўрилмоқда.

2019 йилдан бошлаб, 635 та мактабларда ташкил этилган ва минимум даражада жиҳозланган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларига мавжуд касблар бўйича 2,1 млрд. сўмлик хом-ашё етказиб бериш кўзда тутилмоқда.