«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ноқулай метеошароит туфайли Тошкент, Фарғона, Урганч ва Нукус халқаро аэропортлари самолётларни қабул қилмаётганлигини билдиради, дея хабар қилди Uzbekistan Airways матбуот хизмати.

Барча қатновлар яқин аэропортларга йўналтирилади.

Пойтахт аэропортида кўриш даражаси чоршанба куни 21:15 да 50 м, Наманган аэропортида — 0 м, Урганчда — 300 м, Фарғонада — 350 м, Нукусда — 900 м ни ташкил этди. Халқаро қоидаларга кўра, бундай шароитда ҳаво кемаларини қўндириш тақиқланади.

Аэропортлар маълумот хизматлари:

  • Тошкент: 78−140−28−01/2/¾
  • Фарғона: 73−241−60−04
  • Урганч: 62−224−59−59
  • Нукус: 61−226−00−23, 61−780−06−83