Юнусобод тумани Навоий кўчасида 57-йўналишда қатновчи Mercedes-Benz Low Floor автобусида ёнғин содир бўлди, дея хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

4-автобус саройига қарашли транспорт воситаси «Эркин қўрғони-Олой бозори» йўналиши бўйича қатновни амалга ошираётган бўлган.

Ёнғин ҳақидаги хабар сешанба куни 7:23 да келиб тушди. Ёнғинга автотранспорт воситаси ёқилғи тизимидаги носозлик сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Ёнғин 7:29 да бартараф этилди. Ҳайдовчи ва йўловчилар жабрланмади.