Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилояти ва Тошкентда 2018−2019 ўқув йилидан бошлаб болаларни мактабга бепул мажбурий тайёрлаш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилади. Бу Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 8 декабрдаги қарорида кўзда тутилган.

Тажриба гуруҳлари мактабгача таълим муассасаларига (МТМ) бормайдиган болаларга ёрдам кўрсатиш учун ташкиллаштирилмоқда.

Мажбурий тайёрлов гуруҳлари учун ўқув йили 10 декабрдан 10 августга қадар давом этади. Тажриба гуруҳларига 1 сентябрда 5 ёшу олти ойга тўлган ва МТМларга бормайдиган болалар қабул қилинади. Алоҳида

Таълим-тарбия жараёни болаларнинг овқатланишини ташкил этиш шартисиз бир ҳафтада камида 15 соат (бир кунда 3−4 соат) ўқитишни назарда тутувчи мактабгача таълим муассасалари учун давлат ўқув дастури асосида ташкил этилади.

Битта гуруҳда болалар сони 30 нафардан ошмаслиги керак. Жами 494 та гуруҳ ташкил этилади.

Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашни жорий этиш бўйича тажриба лойиҳаси амалга ошириладиган ҳудудлар рўйхати қуйида келтирилган:

Гуруҳлар МТМ, умумий ўрта таълим мактаблари, коллежлар, «Баркамол авлод» болалар марказлари, посёлка, қишлоқ, овул ҳамда маҳаллалар фуқаролар йиғинлари, аҳоли дам олиш марказлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари базаларида ташкил этилади.

Бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтган болаларга тегишли давлат намунасидаги сертификатлар берилади.

Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашни жорий этиш бўйича тажриба лойиҳаси амалга ошириладиган ҳудудлар рўйхати қуйида келтирилган:

Тажриба лойиҳасини жорий этиш якунлари бўйича 1 сентябргача муддатда таҳлил ўтказиш ва болаларни бошланғич таълимга бепул мажбурий бир йиллик тайёрлов ягона тизимини жорий этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланди.