Марҳум санъаткор Иноғом Одиловнинг фарзанди — актёр, режиссор Ойбек Одилов хасталик туфайли 10 декабрь куни оламдан ўтди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» миллий агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ойбек Одилов илк бор Зулфиқор Мусоқовнинг «Аёл зоти» сериалида томошабин назарига тушган. Режиссор сифатида «Осмон яқин» (2006 йил) фильмини суратга олган ва унда бош ролни ижро этган. Шунингдек, дубляж актёри сифатида қатор фильмларга овоз берган.