Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Хоразм вилоятининг икки туманида ИИБ бошлиқлари алмашди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайти орқали хабар берилди.

Жумладан,

майор Машарипов Хушнуд Мирзабаевич Хоразм вилояти Хива тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

подполковник Тожиев Алишер Аминович Хоразм вилояти Гурлан тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.