Президент Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургдан Тошкентга қайтиб келди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Санкт-Петербургда бўлиб ўтган норасмий мажлисида иштирок этди.

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин кутиб олди.

Суратга тушиш маросимидан сўнг МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашуви бошланди.


Учрашувда Ҳамдўстлик давлатларининг савдо-иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, транспорт-коммуникация салоҳиятидан самарали фойдаланиш, шунингдек, хавфсизликни мустаҳкамлаш, замонавий хатар ва таҳдидларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш масалаларига эътибор қаратилди.

Гуманитар, таълим ва туризм соҳаларида алмашувларни изчил давом эттириш зарурлиги таъкидланди. Томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.


МДҲ норасмий саммити доирасида президент қатор давлат раҳбарлари билан икки томонлама суҳбатлар ўтказди. Уларда 2018 йилда самарали шерикликнинг асосий якунлари ва келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди