Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент у ерда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади.