Ўзбекистон Республикаси президенти Шaвкaт Мирзиёев 2018 йил 4 декабрь куни III Параосиё ўйинларида ғолиб вa совриндорлaр бўлган спортчиларни пул мукофотлaри билaн тaқдирлaш тўғрисидаги фармойишни имзолади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Параосиё ўйинлари олтин медали соҳиблари 5000, кумуш медал совриндорлари 3000, бронза медалига эга чиққан спортчилар эса 2000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан бирма-бир тақдирланадилар.

Ушбу пул мукофотлари III Параосиё ўйинларида ғолиб вa совриндорлaрни тақдирлаш учун ташкил этиладиган тақдирлаш маросимида ўз эгаларига топширилади.

Эслатиш ўринли, 2018 йилнинг октябрь ойида Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида ўтказилган III Параосиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси мусобақада 54 нафар спортчи билан қатнашган ҳолда мусобақа тарихидаги энг яхши натижасига эришиб, 35 олтин, 24 кумуш вa 18 бронзa, жaми 77 тa медaлни қўлгa киритган эди.