Ҳукумат қарори билан Ҳайитбай Аҳмадалиевич Омонов «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг саноат ишлаб чиқариши масалалари бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти халқ хўжалиги ва аҳолининг темир йўл транспортида юк ҳамда йўловчиларни ташиш эҳтиёжларини тўла қондириш ҳамда темир йўлнинг барқарор ва хавф-хатарсиз ишлашини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.