6 декабрь куни 18:18 да Тошкент метрополитенининг Ўзбекистон йўли «Машинасозлар» бекатида биринчи йўл бўйича ҳаракатланаётган поезд эшикларининг очилиб ёпилишидаги ҳаво тизимида носозлик кузатилди, дея хабар қилди «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси матбуот хизмати.

Носозлик сабабли мазкур ҳаракат таркиби депога олиб кирилди. Ушбу вақт мобайнида бошқа метро поездлари Тошкент метро бекатидан айлантирилиб ҳаракат ташкил қилинди.

Носозлик 15 дақиқада бартараф этилиб, мазкур йўналишдаги метро поездлари белгиланган жадвал асосида ҳаракатини давом эттирди.