Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Баҳодиржон Очилбоевич Онорбоев Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазрлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Институт пахта, тўқимачилик, енгил саноат ва матбаачилик соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлардан келиб чиқадиган стратегик вазифаларни рўёбга чиқара оладиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлайди.