Профессионал боксда олтита жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғолиб бўлган Шаҳрам Ғиёсов ўзининг навбатдаги жангини Ўзбекистонда ўтказиши мумкин. Бу ҳақда olamsport.com сайти хабар берди.

Айни пайтда Тошкентда бўлиб турган Шаҳрам Ғиёсов иштирокидаги навбатдаги жангнинг пойтахтдаги «Миллий» стадионда ўтказилиши юзасидан музокаралар олиб бориляпти.