Ибрагим Коджоназарович Джунусов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков шу ҳақдаги фармонни имзолади, дея хабар қилди қўшни давлат раҳбари матбуот химати.

Ибрагим Джунусов аввал, 2014 йилдан Қирғизистоннинг Туркиядаги дипломатик миссиясига раҳбарлик қилган. У турли йилларда бош вазир ўринбосари ҳамда маданият ва туризм вазири лавозимларида фаолият кўрсатган. Артист сифатида ҳам машҳур.

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида 2016 йилдан буён Данияр Садиков фаолият кўрсатиб келаётган эди. У Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиқларини шахсан топширган илк дипломатик миссиялар раҳбарларидан бирига айланган эди.