Ҳукуматнинг 2018 йил 3 декабрдаги қарори билан Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатда шу пайтгача 72 та ташкилот мавжуд эди.