GM Uzbekistan моделлар қаторини янгилаш борасидаги стратегиясига мувофиқ, Chevrolet Malibu автомобилларининг ҳозирги авлоди ишлаб чиқаришдан тўхтатилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу моделдаги автомобилларни харид қилиш учун шартномалар тузиш 31 декабрга қадар давом этади.

GM Uzbekistan дилерлик корхоналари билан биргаликда харидорлар олдидаги мажбуриятлари бажарилишини тўлиқ таъминлайди ҳамда аввал шартнома тузган харидорларга автомобил тўлиқ ҳажмда етказиб берилади.

10 сентябрдан GM Uzbekistan Captiva русумли автомобилларни етказиб бериш бўйича шартнома олишга аризаларни рўйхатга олишни тўхтатган эди.