Эндиликда йўл-патруль хизмати ходимлари ўз вазифаларини яширин тарзда олиб бора олишмайди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМҚ-975, 01.12.2018 й.) мувофиқ:

транспорт тўхтатилганда ҳайдовчи ЙПХ ходими тўхтатилган ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлигини тасдиқловчи дислокациянинг кўчирмаси билан танишиши мумкин;

ЙПХ ходими томонидан ўзининг дислокациясидан ташқарида расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди;

ЙПХ ходими транспортни ва юкларни кўздан кечириш, транспортни таъқиб қилиш ёки кузатиш ҳуқуқига эга. Бунда йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳаракатлар содир этилмаслиги лозим;

ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини белгиланган эпикировкада ошкора усулда амалга оширади ҳамда хизматни яширин олиб бориш тақиқланади.