4 декабрь куни 10:30 ларда Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги «Молтоп» ҚФЙ Янги қишлоғи яшаган 2 фуқаро ҳамда «Мирзабулоқ» ҚФЙ Кетмончи қишлоғида истиқомат қилган 2 фуқаро ис газидан заҳарланиб, вафот этди.

Ўзбекистон ФВВнинг Жиззах вилояти ФВБ маълумотига таяниб хабар қилишича, марҳумлар қўлбола иситиш печидан фойдаланишда газдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя этмаган.