Ўзбекистон терма жамоаси илк маротаба 16 ёшгача ўсмирлар ўртасида Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғолиб бўлди, дея хабар қилди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Биринчиликда мамлакат номидан Нодирбек Абдусаттаров, Шамсиддин Воҳидов, Ситора Сапарова, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Якуббоев иштирок этди.

Ўзбекистон шахматчилари тўққиз турда Венгрия (4:0), Польша (3:1), Молдова (3,5:0,5), Россия (3:1), Ҳиндистон (3:1), Украина (3,5:0,5) термалари устидан ғалаба қозониб, АҚШ жамоасига имкониятни бой берди (1,5:2,5).

«Ўзбекистон терма жамоаси аввал бундай натижа кўрсатмаган. Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг мазкур олтин медали ўзбек шахмати тарихида дастлабкисидир», - дейилади хабарда.