28 ноябрь куни Тошкент вилоят прокуратураси 8-бўлими ва Бекобод шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда собиқ Тошкент вилоят МИБ давлат ижрочиси А.С. прокуратура органлари дала хизмат кийимида С.И. дан фирибгарлик йўли билан 500 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг хабар қилишича, А.С. Тошкент вилоят Бекобод туман ИИБ ЙХХБ ходими С.И.га ўзини вилоят прокуратураси 18-бўлими терговчиси деб таништирган ва унга нисбатан вилоят прокуратурасининг 8-бўлими томонидан ариза юзасидан тадбир ташкиллаштирилаётганлигини билдирган. Унга ёрдам кўрсатиши мумкинлигини айтиб, 500 АҚШ доллари талаб қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.