7 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшовчи И.Э. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 1 ноябрь куни унинг яшаш уйида «Аброр Тошматов» исмли номаълум шахс ўзини туман МИБ ходими деб таништириб, газ ва электр таъминотидан қарздор эканлигини айтиб, алдов йўли билан ундан 330 000 сўм пул олиб, тўлов учун қалбаки маълумотнома бериб кетганини маълум қилган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Риштон туманида яшовчи, аслида «Тоза Ҳудуд» ДУК ҳайдовчиси бўлган Ш. Ж. содир этгани аниқланиб, гумондор ушланган.

Айни вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.