Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШнинг 41-президенти Жорж Герберт Уокер Бушнинг вафот этгани муносабати билан Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампга ҳамдардлик изҳор этди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, катта Жорж Буш 30 ноябрь куни 94 ёшда вафот этди. 1989−1993 йилларда давлат раҳбари лавозимида фаолият кўрсатди. У АҚШ Марказий разведкасининг 11-директори (1976−1977 йилларда) ҳамда мамлакатнинг 43-вице-президенти ҳам бўлган (1981−1989 йилларда).