Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь куни Саломе Зурабишвилини Грузия президенти лавозимига сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Грузияда бўлиб ўтган президентлик сайловининг иккинчи турида Францияда грузин сиёсий муҳожирлари оиласида туғилган 66 ёшли Саломе Зурабишвили 59,52 фоиз овоз тўплаган ҳолда ғолиб чиқиб, мамлакат тарихидаги илк аёл-президентга айланган эди. Инаугурация маросими 16 декабрь куни бўлиб ўтади.